Бугун бутун Британия Юрген Клопп ва 10 ёшли “Манчестер Юнайтед” мухлиси ўртасидаги мунозарали вазиятни кенг муҳокама қилмоқда. Stadion.uz холатга ойдинлик киритади.
Англияда истиқомат қилувчи 10 ёшли “Манчестер Юанйтед” мухлиси бир неча кун аввал Юрген Клоппга хат ёзиб жўнатади. Ёш мухлис ўз хатида “Ливерпуль” устозидан уларнинг АПЛда тинимсиз ғалаба қозонаётгани уни қаттиқ хафа қилаётгани боис тезроқ мағлубиятга учрашларини илтимос қилади. Юрген Клопп кеча тунда бу хатга ўз реакциясини билирди:
Азизим Дараг! Сен менга омад тиламаган бўлсангда, ёш мухлис билан фикр алмашганимдан хурсандман. Сенинг илтимосинингни бажо келтира олмаяпман.
Сен “Ливерпуль”нинг мағлубиятга учрашини қанчалар истасанг, мен ҳам унинг ҳар қандай вазиятда ғалаба қозонишини шунчалар истайман ва бу менинг жамоадаги асосий вазифам саналади. Бахтга қарши сен учун тарихда мағлуб бўлганмиз. Энди шу билан келажакда мағлуб бўлсак керак. Сабаби бу футбол.
“Манчестер Юнайтед”нинг сендек мухлиси бўлса, демак жамоанинг омади бор экан. Умид қиламанки, биз келажакда кўплаб совриналрни ютсак, бу ишимиз сени қаттиқ хафа қилмайди.
Сенинг ва менинг жамоаларим азалий рақиблар бўлишига қарамай, доимо бир-бирини хурмат қилиб келган. Мен учун футбол айнан хурмат устига қурилган алоқалар дегани.