Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Ҳафтанинг топ-8 воқеаси: Қирол Эрлинг ва ғаройиб «Аталанта»

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz ортда қолаётган ҳафтада Европа футболида барчанинг эътиборини ўзига тортган  воқеаларга қисқача тўхталиб ўтади.

 

Арсеналяна ютқазмади

Лондонинг “Арсенал”жамоаси Микел Артета қўл остида 2020 йил давомида 9 та ўйинда майдонга тушган бўлса, ҳали мағлубият аламини тортганича йўқ. “Тўпчилар”“Олимпиакос”устидан меҳмонда минимал ҳисобда ғалаба қозонишганидан хабарингиз бор. Ҳа айтганча, Европа жамоалари ичида “Бавария”ва “Верона”клублари ҳам янги йилдан бери мағлуб бўлишгани йўқ.

 

Черишевдан рекорд

Россиялик футболчи ЕЧЛ доирасида “Аталанта”клубига қарши учрашувда бежиз майдонга тушмади. Аввало унинг жавоб учрашуви олдидан “Валенсия”га кичик умид тақдим этганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Шунингдек, қаҳрамонимиз майдонга тушгач, 2 дақиқада гол киритди ва бу борадаги Солдадонинг рекордини тортиб олди. Унга қадар испаниялик ҳужумчи захирадан ўйинга қўшилганидан 4 дақиқа ўтибгина гол киритишни уддалаган эди.

 

Дарвозабонлар Лондондаги ўйинларни қутқаришди

Мадридда бўлган учрашувда атиги бир бор сэйв ижро этилди. Моратанинг зарбасини Алиссон қайтарди ва бўлди. Бошқа вазият кўзга ташланмади. Дортмунд ва Париж тўқнашувида ҳам айтарли сэйвларга кўзимиз тушмади. Лондондаги ўйин эса булардан умуман ўзгача кўриниш олди. Гулачи ҳам, Льорис ҳам ўша куни ўзларини кўрсатишни уддалашади. ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилган Угога алоҳида тўхталиб ўтишга қарор қилдик. Моуриньо Сон ва Кейнсиз қолганига қарамай, таркибда Льорис бор. У жавоб учрашувида бир ўзи “мўъжиза”кўрсатишга қодир эканлигини Лондонда исботлаб қўйди.

 

Жеррарддан яна фирменнийкамбэк

Стивен Жеррард бошчилигидаги “Глазго”Европа лигаси доирасида 66-дақиқага қадар 0:2 ҳисобида енгилаётган эди. Фаолияти давомида ҳеч қачон эрта енгилмаган футболчи “Брага”га қарши ҳам мағлуб бўлишни истмади. У амалга оширган ўзгаришлар дарров майдонда эффект беришни бошлади. Аввалига афсонавий Георги Хажининг ўғли Янис ҳисобни тенглаширган бўлса, Арибо вазиятни шотландлар томонига оғдирди. Тўғри, “Глазго Рейнжерс”ғалаба қозонди, бироқ уларни Португалиядаги жавоб учрашуви кутиб турибди.

 

ЛиверпульМадридда қоқилди

Мадридда тўқнаш келган “муз”ва “олов”ўртасидаги баҳс кутилмаганда “совуқ”ўйин услубидан фойдаланган “Атлетико”фойдасига ҳал бўлди. Тўғри, “Ливерпуль”нинг мағлуб бўлиши ҳафтанинг энг кўзга кўринган воқеаси бўлгани йўқ, шунчаки Клопп шогирдлари ўйин давомида бирорта аниқ зарба беришни уддалай олмагани ҳайрон қолдирди. Ўша оқшом Клопп танлаган стратегия иш бермади. Симеоне эса дурангга умид қилган эди. Саул унинг умидларини ғалабага айлантириб берди. Энг қизиғи шундаки, жавоб учрашуви умуман бошқа кўриниш олади. Биз тезкор қарор қабул қилувчи агрессив “Ливерпуль”ва эҳтиёткор ва қарши ҳужумга суянган хавфли “Атлетико”тўқнашувидан ( биринчи ўйиндан фарқли ўлароқ) завқ олишимиз аниқ!

 

Камтарин Хетафе

Ўтган мавсум кашфиётлари саналган “Аякс”учун “Хетафе”ортиқча қийинчилик туғдирмаслиги таҳмин қилган эди. Атиги бир мавсум илгари “Реал Мадрид”, “Ювентус”сингари жамоаларни меҳмонда ҳам қийин аҳволда қолдирган голландлар ортиқча қийинчиликсиз “хокисор”“Хетафе”ни енгишлари керак эди. Испаниядаги учрашув эса, барчада иккита фикр уйғотди. “Хетафе”жуда айёр ва “Аякс”анча заифлашибди. Менимча, биринчи фикр бироз ҳақиқатга яқинроқ. Ла Лигада кўримсизгина таркиб билан ҳам кучли тўртликда кетаётган клуб тўғри танланган тактика эвазига “Аякс”га ўйин бермади. Голландларўйин давомида атиги бир аниқ зарба беришди, холос. 2:0 ва “Хетафе”жавоб баҳси олдидан кичик сенсация кўрсатиб бўлди. Катта эҳтимол билан бу жамоа “Аякс”га камбэк қилишга бермаса керак. Яна ким билади дейсиз?

 

Эрлинг Мбаппега дарс берди

Дюгаррининг фикрлари кескин, бироқ ҳақиқат. Дарҳақиқат, агар Мбаппе “Олтин тўп”ни олишни истаса, Холанд сингари барчани шокка тушуриб қўйиши керак. Бу икки бўлажак юлдузлар тўқнашувида норвегиялик болакай нафақат Мбаппега, балки бутун ПСЖга кичик дарс ўтиб берди. Холанд киритган иккита голни бир эсланг! Қаҳрамонимиз барчасини худди 15 йиллик тажрибаси бор ҳужумчилардек бажарибгина қолмай, учрашув давомида тўлиқ ҳимояга ҳам қайтишга улгурди. Шундай бўлсада, Парижда осон бўлмаслиги аниқ. Неймарнинг голи вазиятни бироз чигаллаштирди. Бунинг ҳам ўзига хос томонлари мавжуд. Агар, Холанд Парижда ҳам ўзини кўрсата олса, ана кейин уни суперюлдузлар қаторишига қўшишимиз мумкин бўлади.

 

“Аталанта” бутун Европани ҳайратда қолдирди

Барчанинг ҳам ҳафта давомида 10 учрашувни тўлиқ томоша қилиш учун вақти йўқ. Шу сабабли, кимларгадир “Хетафе” ёки “Аталанта”нинг қанчалар яхши ўйин кўрсатаётганидан бехабар қолаётган бўлиши мумкин. Ҳайрон бўлманг, “Аталанта” айни дамда бутун Европадаги энг кучли ҳужум уюштирадиган жамоалардан бирига айланиб олганига анча бўлди.

 

Бергамоликларнинг стадионлари ЕЧЛ талабларига жавоб бермагани учун “Сан-Сиро” ёрдамга келди. Мухлисалар ушбу аренада шундай шовқин кўтаришдики, ҳатто “Милан” тифозиларининг ҳам ҳаваси келиб кетди. Ўйин ҳам шунга яраша бўлганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Хатебур ва Де Рон испанларни анча қийин аҳволга солиб қўйганига гувоҳ бўлдингиз. Боз устига, клуб ўз тарихида илк бор ЕЧЛнинг плей-офф ўйинида иштирок этди ва уни ўз фойдасига ҳал этди. “Сан-Сиро”да ўйнаган бергамоликлар ушбу ҳафтанинг чинакам қаҳрамонлари десак, адашмаган бўламиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:40, 21.02.2020.
Ўқилди: 6387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.