Кириш Регистрация
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе 0-2 Милан
01/03 18:00 Эльче 2-2 Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК 0-1 Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм 2-1 Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед 2-1 Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло 2-1 Аталанта
01/03 19:00 Брайтон 2-1 Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф 1-0 Хоразм
01/03 20:15 Валенсия 1-0 Осасуна
01/03 21:30 Арсенал 2-1 Челси
01/03 22:00 Торино 2-0 Лацио
01/03 22:30 Бетис 2-2 Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона 1-2 Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья
03/03 00:45 Удинезе - Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид - Хетафе

Хайрулла Ҳамидовдан анонс: Ичингдаги ичингдадир

Баҳо:
+ | -

Месси Абидаль устидан енгиб чиқди. Бошқача бўлади деб ўйлаганмидингиз? Асло.

"Барселона" спорт директори пушаймон бўлганини, ички сирлар клуб базасидан чиқмаслиги кераклигини айтиб ўтди, маданий тилда "еб қўйганини" тан олди.

Лео интервьюсида Абидалдан конкрет номларни талаб қилганида барибир ҳақ бўлиб чиқди. Айтолмади собиқ "барсачи".
Репутация = 0

"Бартомеу иши" ҳозирча давом этмоқда. Каталония клуби президенти анчадан буён ижтимоий тармоқларда троллардан фойдалангани айтиляпти.
Бу исботини топса, пух, ҳаммаёқ портлайди.

Журналистларнинг текширишувига ва судга топширилган аризага кўра, қалбаки изоҳ ёзувчилар икки йилдан буён Бартомеу номини ҳимоя қилиб, футболчиларни, мураббийларни, хусусан Вальверде, Пике ва Месси номини қоралаш компаниясини ўтаб келишган.

Абидалдан кейинги рақибни ҳам Месси енгиш арафасида.

Ҳай...

Шахслар-ку бир ёқлик бўлар, рақиб кутиб ўтирмайди, ҳар ҳафта янги жамоа қаршингда сафланади ва унга қарши борингни беришинг керакю

Бугун Месси ва унинг дўстлари "Эйбар" клубини қабул қиладилар.

Учрашув каталонияликлар учун бошқа пайт осон бўлиши мумкин эди. Ҳозир юқоридаги муаммолардан сўнг, ғалати ҳужумчи трансферидан кейин ўйланиб қолади одам.

Бироқ, бир нарса аниқки, "Барса" енгса, биринчи ўринга кўтарилади ва тунда "Леванте" уйига борадиган "Реал" учун бу ҳолат босим бўлиши мумкин. Шунинг учун ...

Ҳамма масалага ойдинлик киритмоқчимисиз, бугун соат 20:00да бошланадиган "Барселона" - "Эйбар" ўйинини биргаликда кузатинг. Яна бошқа гапларни ҳам тўплаб қўйганман. Гурунглашамиз.

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 07:28, 22.02.2020.
Ўқилди: 6050 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.