Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоанинг иккинчи давра ўйинлари ҳақида фикр билдирди.
«Кекса синьора» ЕЧЛнинг плей-офф босқичидаги дастлабки учрашувни 26 февраль куни Франциянинг «Лион» жамоасига қарши ўтказади. Жавоб учрашуви эса 17 март куни Италияда бўлиб ўтади.
«Бизнинг мақсадими - скудетто, ЕЧЛ эса - орзу. Ҳаётда баъзида ўз мақсадларингизга эришмасдан, орзуларингизга эришишингиз ҳам яхши. Турнирдаги муаммо шуки, кейинги мусобақада қолиш учун курашадиган учрашувлар сони жуда оз, шу сабабли, ҳар бир учрашув муҳим аҳамият касб этади. Якунда ғалаба қозонган жамоа нафақат кучли, балки, энг омадли жамоа ҳам бўлади», - Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.