Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

АПЛ. «Арсенал» жуда қийин ғалабага эришди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 27-тури доирасида "Арсенал" ўз уйида "Эвертон"ни қабул қилиб, жуда қийин ғалабани қўлга киритди.

Ливерпулликлар рақиб дарвозасини ишғол қилишган пайтда учрашувнинг эндигина 49-сонияси ўтиб бораётган эди. Жаримадан етказилган узатмани "Арсенал" ҳимоячиси қайтарди, аммо тўпни эгаллаган  Доминик Кэлверт-Льюин чалқанча зарба билан ҳисобни очди.

Шундан сўнг Артета шогирдлари ўйинни назоратини ўз томонларига олиб, бир нечта хавфли вазиятлар яратишди. Уринишлар 27-дақиқада ўз самарасини берди. Сака чап қанотдан етказган узатмани Эдди Нкетиа "Эвертон" дарвозасига буриб юборди.

Орадан кўп ўтмасдан "канонирлар" олдинга ўтиб олишди. Давид Луиснинг узатмасидан кейин Пьер-Эмерик Обамеянг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга қочиб кетди ва дарвозани забт этди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса мерсисайдликлар бурчак зарбасини амалга оширишди ва Ришарлисон имкониятдан фойдаланиб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим бошида эса "Арсенал" яна олдинга ўтиб олди. Пепе қанотдан етказган узатмани Обамеянг дарвозага жойлашга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг мезбонлар устунлик ва тўп назоратини "Эвертон"га бериб қўйишди. Меҳмонлар нақ 3та вазиятни голга айлантиришда уларга омад етишмади. Ўз навбатида, 88-дақиқада Нкетианинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтганини таъкидлаш лозим.

Ушбу ғалабадан кейин "Арсенал" ўз очколарини 37тага етказиб, жадвалда 9-ўринга кўтарилиб олди.

Англия премьер-лигаси, 27-тур
Арсенал – Эвертон 3:2 (2:2)
Голлар: 0:1 – 1 Кэлверт-Льюин, 1:1 – 27 Нкетиа, 2:1 – 33 Обамеянг, 2:2 – 45 Ришарлисон, 3:2 – 46 Обамеянг.
Арсенал – Лено, Колашинац (Сака, 18), Давид Луиз, Мустафи, Бельерин, Себальос (Торрейра, 76), Ўзил (Гендузи, 82), Жака, Пепе, Нкетиа, Обамеянг.
Эвертон – Пикфорд, Сидибе, Мина, Холгейт, Бейнс, Сигурдссон, Шнайдерлин (Андре Гомеш, 59), Ивоби (Бернард, 60), Делф (Кин, 82), Ришарлисон, Кэлверт-Льюин.
Огоҳлантиришлар: Шнайдерлин (31), Ришарлисон (45), Сигурдссон (73), Андре Гомеш (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:42, 23.02.2020.
Ўқилди: 4707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.