Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Асрор Алиқулов: «Жамоанинг тайёргарлиги режа бўйича кетмоқда»

Баҳо:
+ | -

23 февраль куни янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоаси футболчилари Муборакда “Машъал”га қарши назорат учрашувида майдонга тушишди. Ўйин якунига етгач, “Оқ бўрилар” устози Асрор Алиқулов мазкур учрашув ва қишки ўқув-йиғин машғулотларининг бориши тўғрисида мухтасар фикрларини  билдириб ўтди:

— Суперлига вакили бўлган “Машъал”га қарши учрашувимиз жуда керакли эди ва айни фойдали бўлди. Бу йиғин давомидаги ўтказган иккинчи жиддий ўйинимиз. Бундан сал олдинроқ “Динамо” (Самарқанд) билан ҳам мана шундай муҳим баҳсда майдонга тушган эдик. Кучли рақиблар билан учрашувлар ўтказиш давомида аниқ режаларни амалга ошириш имкони пайдо бўлади. Мисол учун “Динамо” ва “Машъал” билан куч синашишимиз асносида ўзимизнинг уйин услубимизни татбиқ этиб кўрдик. Йигитларнинг имкониятлари, жисмоний салоҳияти қанчалик даражада эканлигини синовдан ўтказдик.

— Мана шу икки учрашувдан кўнглингиз тўлдими?
— Юқорида бу иккита назорат учрашувининг аҳамиятини бежизга таъкидлаб ўтмадим. Сабаби, ҳар бир ишда кичик кичик хатолар, камчиликлар бўлиши табиий ҳол. Айнан мана шундай ўйинлар давомида нималарга эътибор қаратишимиз зарурлиги яққол кўриниб қолади.

Шогирдларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Ҳар икки учрашувда улар ўз олдига қўйилган вазифа ҳамда кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Майдонда эркин ва рақибдан қўрқмасдан тўп суришди.

— Камчилик ва хатолар ҳақида гапирдингиз. Шу тўғрисида ҳам батафсилроқ тўхталсангиз.
— Камчилигимиз иккита чизиқда яққол сезилиб қоляпти: кучли чап қанот ҳимоячи ва ҳужумчига эҳтиёжимиз бор. Ҳеч кимга сир эмас, ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган ҳар қандай жамоа мавсум давомида максимал даражада учрашувларни муваффақият билан ўтказиши керак. Ғалаба эса айнан ҳужумчиларнинг қанчалик кўп сермаҳсуллик кўрсатишига боғлиқ.

— Демак, таркибни шакиллантириш борасида ҳали қилинадиган ишлар бор, шундайми?
— ПРО-Лига ўйинлари бошланишига вақт бор. Шунинг учун бу йўналишда иш олиб борамиз.

— “Шўртан” мавсумга тайёргарликни бироз кечроқ бошлади. Вақт эса тезлик билан ўтиб бормоқда. Режангиздаги ишларни амалга оширишга нечоғли улгурмоқдасиз?
— Мураббийлар гуруҳидаги ёрдамчиларимиз билан вақтдан унумли фойдаланган ҳолда ҳаракат қиляпмиз. Шунинг учун тайёргарлигимиз режа бўйича кетяпти, деб бемалол айта оламан.

— “Шўртан”нинг умумий ҳолати қандай?
 — Ҳозирга келиб, таркиб 90 фоизга тайёр.

— Йиғин бўйича кейинги режалар ҳақида ҳам маълумот берсангиз.
— Февраль ойининг охирига қадар Ғузорда машғулотларни давом эттирамиз. Шу билан бирга назорат учрашувларини ҳам ташкиллаштириб бораверамиз. Айни пайтда спарринг рақиб қидиряпмиз. Агар келишувга эриша олсак, навбатдаги учрашув “Шердор” жамоаси билан бўлади.

— Жамоани Ғузордан ташқарига, дейлик Тошкент тарафларга олиб чиқиш ҳам кўзда тутилганми?
— Бу масала бизнинг ҳам режамизда бор. Пойтахтда рақиб жамоалар топиш имконияти кўпроқ. Вазиятдан фойдаланиб, 3-4 та синов назорат учрашувларини ўтказиб олсак, яхши бўларди. Лекин ҳозирча, бу ҳақда аниқ бирор бир гап айта олмайман. Раҳбарият билан маслаҳатлашиб бир қарорга келамиз.  

“Шўртан” матбуот хизмати бўлими

Манба: voha.uz
Киритилди: 17:37, 24.02.2020.
Ўқилди: 2279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6097]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3906]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2411]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1595]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1521]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1482]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1446]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1443]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1430]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик