Кириш Регистрация

Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификация муддати қисқартирилди

Баҳо:
+ | -

2019 йилнинг 1 апрелида ЎФА Этика қўмитаси томонидан “Навбаҳор” футбол клубининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 4 йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган эди.

2020 йилнинг 3 январида “Сурхон” футбол клуби Этика қўмитасига Илҳом Мўминжонов ишини қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилди. Мазкур мурожаатда “Сурхон” футбол клуби кафил сифатида Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификацияси бўйича қарорни қайта кўриб чиқиб, унинг мураббийлик фаолияти тикланиши сўралган.

Мазкур мурожаат ЎФА Этика қўмитаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Қолаверса, Илҳом Мўминжонов чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, шунингдек уни дисквалификация қилишда асосан бир томонлама далилларга асосланганини билдирди. Бундан ташқари Илҳом Мўминжонов Этика қўмитасига вазиятни янада яхшироқ ўрганиш учун қўшимча маълумотлар ва ўзи фаолият юритган футбол клублари ходимларининг у ҳақидаги тавсифномаларини тақдим этди.

Этика қўмитаси томонидан “Сурхон” футбол клубини Мўминжоновнинг бундан кейинги фаолиятига кафолат бераётганлиги, “Навбаҳор” клубининг ходимлари ва футболчилари томонидан унга нисбатан ижобий тавсиф берилганлиги, ўтган бир йил давомида мураббийнинг мазкур ҳолат юзасидан зарур хулосалар чиқарганлиги ва пушаймон бўлганлиги инобатга олиниб, Илҳом Мўминжоновга нисбатан қўлланилган 4 (тўрт) йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш интизомий жазо чораси қисқартирилди. Эндиликда ЎФА Этика қўмитаси қарорига кўра Илҳом Мўминжонов дисквалификацияси 2020 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.

Шу билан бир қаторда, мазкур мураббий томонидан келгусида бу каби салбий ҳолатларга йўл қўйилган тақдирда қатъий чора кўрилиши белгилаб қўйилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:10, 25.02.2020.
Ўқилди: 5705 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик