Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

ЕЧЛ. «Барселона» Неаполда дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди. "Наполи" ўз уйида "Барселона"ни қабул қилиб, дурангга имзо чекди.

Биринчи бўлимда тўп назорати бўйича устунлик тўлалигача каталонияликлар томонида бўлди. Гаттузо шогирдлари эса ишончли ҳимояланиб, уларга дарвоза сари яқинлашиш имконини бермади. Биринчи таймда Сетьен жамоасининг ҳужумларига ранг-баранглик етишмади.

Аксинча, баҳснинг 30-дақиқасида мезбонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишди. Дрис Мертенс 16 метрдан йўллаган зарбани Тер Штеген қайтара олмади.

Иккинчи бўлимда эса "Барса" ўз ҳужумларига тезлик ва турли-туманлик қўшди. Натижада Бускетс-Семеду-Гризманн комбинациясидан кейин Антуан ҳисобни тенглаштирди.

Орадан кўп ўтмасдан эса Бускетс ўз жарима майдони яқинида қўпол хатога йўл қўйди. Тўпни эгаллаган неаполликлар ўта хавфли ҳужум ташкил қилишди. Кальехон яккама-якка вазиятда йўллаган зарбани Марк-Андре тер Штеген оёқлари билан қайтариб қолди.

Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида эса Артуро Видаль бир вазиятнинг ўзида иккита сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Чилилик футболчи битта "сариғи"ни рақиб футболчиси билан тортишгани учун, иккинчисини ҳакам билан баҳслашгани учун олди.

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва дастлабки тўқнашувда дуранг қайд этилди. Жавоб учрашуви 18 март куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.

ЕЧЛ, нимчорак финал, дастлабки ўйин
Наполи Италия – Барселона Испания 1:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 30 Мертенс, 1:1 – 57 Гризманн.
Наполи – Оспина, Максимович, Мариу Руй, Ди Лоренцо, Манолас, Зелиньски, Фабиан Руис, Инсинье, Демме (Аллан, 80), Кальехон (Политано, 74), Мертенс (Милик, 54).
Барселона – тер Стеген, Умтити, Семеду, Пике (Лангле, 90), Фирпо, де Йонг, Видаль, Ракитич (Артур, 56), Бускетс, Гризманн (Фати, 87), Месси.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (49), Инсинье (61), Месси (66), Гризманн (83), Мариу Руй (89), Видаль (89).
Четлатиш: Видаль (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:57, 26.02.2020.
Ўқилди: 6293 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.