"Олимпиакос" мураббийи Педро Мартинш Европа лигасининг 1/16 финалида "Арсенал" билан бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.
Биз ушбу мавсумда Англияда "Тоттенҳэм"га қарши ўйнадик, бу иккита ажойиб ўйин эди. Биз ўйин услубимизга содиқ қоламиз. Мен ўз жамоамга ишонаман. "Арсенал" ни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонаман - деди Мартинш
Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда "Арсенал" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.