Хабарингиз бор, 3-11 март кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақаси боксчилари учун лицензион мусобақа ташкил этилади. Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказиладиган ушбу мусобақада қатнашувчи қизларимиз бугун Иорданияга жўнаб кетишди. Мураббийлар штаби мазкур мусобақада иштирок этиш учун қуйидаги таркибни танлаб олди:
-51 кг: Турсуной Раҳимова
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Мафтуна Мелиева
-75 кг: Навбаҳор Ҳамидова
Бош мураббий: Лочин Қўчқоров
Катта мураббий: Элшод Расулов
Айни дамда йигитларимиз Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Ушбу йиғин якунига кўра эркаклар терма жамоамизнинг ҳам мусобақада қатнашувчи таркиби эълон қилинади.