Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Бахтиёр Ашурматов: «Ғалабамиздаги асосий факторлардан бири стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимиз бўлди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 1-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Қувондиқ Рўзиевлар иштирок этишди.

Бахтиёр Ашурматов:  - Ўйин ўғрисида айтишим мумкинки, бугун очилиш учрашуви бўлгани туфайли ўйин шиддатли кечди. Йирик ғалаба бир қарашда осондек туюлиши мумкин. Лекин бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Айниқса, 1:0 ҳисобда олдинда бораётганимизда рақибларимиз босимни оширишди. Жуда ҳис-ҳаяжонга бой дақиқалар кўп бўлди.Лекин мухлисларимизнинг ҳайқириқлари ва қўллаб қувватлашлари туфайли футболчиларимиз яна олдинга интилишди. Иккинчи голни киритиб олганимиздан кейин ҳам футболчиларим ўйин шиддатини туширишмади, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Бухоро жамоаси ҳимоявий ўйин кўрсатишини олдиндан билгандик. Ҳисоб 2-0 бўлгач рақибларимиз ҳимоя чизиғида бўш зоналар кўпайди.  Бугунги ғалабамиздаги асосий факторлардан бири бу  стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимиз бўлди. Стадионда яратилган ажойиб атмосфера учун мухлисларимизга жамоамиз номидан катта раҳмат айтаман.

Бугун ҳужумчиларимиз ўйинидан тўла қониқдим. Гарчи улар бугун гол ура олишмаган бўлишса-да,  доим рақиб ҳимоячиларини босим остида  ушлаб туришди. Зоҳид Абдуллаев борасида шуни айтишим мумкинки, биз Музаффар Музаффаровни сафимизга қўшиб олиш борасида Зоҳид Абдуллаевни “Металлург”га беришга келишдик. Бу ҳужумчи билан дўстона хайрлашдик. Ҳужум чизиғимизни кучайтириш учун Қўқонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Филип Райевацни қайтармоқчимиз. Шу кунларда ушбу легионер футболчи сафимизга келиб қўшилади.

Қувондиқ Рўзиев: — Барчани бугунги футбол байрами билан табриклайман. Бугун мухлисларимиз ҳам бизга катта куч беришди. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари бизга далда бўлди. Бугун стандартлар ўйин тақдирини ҳал этиши борасида мураббийларимиз айтишганди. Шунинг учун стандартларга алоҳида эътибор бердик. Якка куашларда ҳам рақибларимизга имкон бермадик. Биринчи ўйинда рақибнинг кучини билиш қийин. Ғалабамизнинг асосий сабаби, бугунги ўйинда мураббийларимизнинг 90 фоиз кўрсатмаларини тўлиқ амалга ошира олдик.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 19:01, 28.02.2020.
Ўқилди: 2376 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8415]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5390]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3467]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2941]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2289]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2243]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1533]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1402]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1323]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1221]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик