Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган “Локомотив” ҳамда “Андижон” ўртасидаги ўйин якунланди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” устози Андрей Фёдоров иштирок этди.
“Аввало барчангизни янги чемпионат билан табриклайман. Бугунги ўйиндан эмас, натижадан қониқдим. Мавсумнинг биринчи турида яққол етакчи жамоалар бўлмайди. Яратган вазиятларимиз менга ёқди. Олдимиз ўйин суратини ошириш ва сифатли ўйин намойиш этишимиз устида ишлашимиз керак. Жамоамиз кескин янгиланди. Шу сабабли, ҳали қиладиган ишларимиз кўриниб турибди.
Самарали ўйинни мен ҳам хоҳлайман. Агар ҳар бир учрашувда 2:1 ҳисобида ютаверсак, бундан фақат хурсанд бўламан.
“Локомотив” биринчи бўлимга қараганда иккинчи таймда ёмон ўйнамади, фақат “Андижон” кўпроқ тўп билан муомилада бўлди. 2:0 ҳисобида олдинда бораётганимиз учун тактик ўзгариш қилдик, шу сабабли, ўйинимизда пасайиш кузатилгандек туюлганди, лекин пасаймади.
Ҳамманинг ўз фикри бор. Шу таркибимиз билан ҳам чемпионлик учун кураша оламиз. Сизнинг фикрингизча “Локо”нинг таркиби кучсиз, лекин мен ундай демаган бўлардим. Махарадзе ҳали тзлиқ ўз формасига қайтмади, шу сабаб у ҳимояда ўйнамоқда. Чунки ярим ҳимояда ўйнаш учун кўп куч керак бўлади. Ҳозирча бунга унинг кучи етмаяпти.
Наманганда бўладиган учрашувни қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Кўпгина мухлислар олдида ўйнаш мароқли, у уйда бўладими, сафарда бўладими фарқи йўқ.