Европа лигасининг 1/16 финал босқичидаги бугунга кўчирилган сўнгги ўйини бўлиб ўтди. Австриянинг «Зальцбург» клуби ўз уйида «Айнтрахт»ни қабул қилиб, дурангга имзо чекди.
Мезбонлар икки марта ҳисобда олдинга борган бўлса, германияликлар ҳар сафар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.
Биринчи ўйинда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган «Айнтрахт» нимчорак финалга йўл олди. Бу босқичда жамоа Швейцариянинг «Базель» клубига қарши тўқнаш келади.
Европа лигаси, 1/16 финал, жавоб ўйини
Ред Булл Австрия – Айнтрахт Ф Германия 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 1:0 – 10 Ульмер, 1:1 – 30 Андре Силва, 2:1 – 71 Онгене, 2:2 – 83 Андре Силва.
Ред Булл – Станкович, Фалльци, Ульмер, Рамальо, Онгене, Камара, Собослаи (Бернед, 86), Мвепу (Бериша, 76), Дака, Хван Хи Чхан, Койта (Окафор, 66).
Айнтрахт Ф – Трапп, Туре, Ндика, Абраам, Хинтереггер, Соу, Ильзанкер, Камада (да Кошта, 73), Костич (Чендлер, 88), Роде, Андре Силва (Пасиенсия, 88).
Огоҳлантиришлар: Койта (4), Хван Хи Чхан (14), Камада (26), Абраам (59), Ильзанкер (89), Окафор (90).
Дастлабки ўйин: 1:4