Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Кариус “Ливерпул”дан кетмоқчи

Айни дамда Туркиянинг “Бешиктош” жамоасида ижара асосида тўп сураётган Лориус Кариус ёзда эркин агентга айланишни истамоқда. “Fotospor” нашриберганхабарларгакўра, дарвозабон “Ливерпуль” билантузилганшартноманибекорқилишилинжида.

Немисдарвозабонива “Ливерпуль” ўртасидагишартнома 2021-йилгақадармўлжалланганбўлиб, футболчиянабирмавсумўзҳуқуқларигаэгаликқилаолмаслигимумкин. Ҳозирча, инглиз клуби дарвозабоннинг таклифини кўриб чиққанича йўқ. Барчаси ёзда маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Кариус “Бешиктош” жамоаси сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Кепа кетишга ҳам рози


Лондоннинг “Челси” дарвозабони Кепа Аррисабалага ёзда жамоани ўз хоҳиши билан тарк этишга рози. Бунга сабаб испаниялик посбоннинг етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани кўрсатилмоқда.

“The Sun” берган хабарларга кўра, 25 ёшли дарвозабон “аристократлар”нинг иккинчи дарвозабони бўлишни истамаяпти. Манбанинг маълум қилишича, дарвозабон ўзи истасада клубдан кета олмаслиги мумкин. Сабаби, “Челси” Кепани 72 миллион фунтдан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Айни дамда ўйини чиқмаётган дарвозабон учун ҳеч ким бундай суммани тўлашни истамаслиги аниқ.

Эслатиб ўтамиз, Кепа ушбу мавсумда АПЛ ўйинларининг 24 тасида майдонга тушди ва атиги 2 бор дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Ареоля ортга қайтади

 

Бугунги кунда Мадриднинг “Реал” жамоасида ижара асосида ҳаракат қилаётган дарвозабон Алфонсо Ареоля ёзда яна Париж клубига қайтади. Бу ҳақида бир нечта испан нашрлари маълум қилмоқда.

Гап шундаки, “Реал Мадрид” дарвозабонни Кейлор Наваснинг трансферига бонус тариқасида олган бўлсада, уни сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритмаган. Шу сабабли, ёзда уни ортга қайтариб юборади.

“Марcа” нашри берган хабарларга кўра, “Реал Мадрид”нинг келаси йилдан бошлан иккинчи дарвозабони сифатида Андрей Лунин ҳаракат қилади. Эслатиб ўтамиз, айни дамда Лунин Испаниянинг иккинчи двизионидаги “Реал Овьиедо” жамоаси дарвозасини қўриқламоқда.

“Наполи” Кулибалини қанчага баҳолади?

Италиянинг “Наполи” клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали ёзда жамоани тарк этишга жуда яқин турибди. Журналист Никола Скрини берган хабарларга кўра, ПСЖ жамоаси спорт директори Леанардо сенегаллик футболчининг агенти билан оғзаки келишувга эришди.

Журналистнинг фикрича, Италия клуби ўз ҳимоячисини ҳали-ҳам 100 миллион еврога баҳоламоқда. ПСЖ бу суммани камайтириш учун ёзга қадар уриниб кўради.

Аввалроқ Кулибалининг Париждан 4 миллион евро эвазига уй сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

“Тоттенҳэм” ҳимоячи олмоқчи

Лондоннинг “Тоттенҳэм” жамоаси ёзда “Рома”да ижара асосида тўп сураётган Крис Смоллингни сотиб олмоқчи.

“Calciomercati” нашри берган хабарларга кўра, “шпорлар” жамоани ёзда тарк этиши кутилаётган Вертонгеннинг ўрнини айнан Смоллинг билан тўлдиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, Смоллингни “Рома” ҳам жамоада олиб қолишни истамоқда.

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячини ортга қайтармоқчи эмас. Шу сабабли, ўз футболчиси учун 20 миллион евро беришни истаган клублар билан музокаралар ўтказишга тайёр эканлигини расман маълум қилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:08, 29.02.2020.
Ўқилди: 8406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.