Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Қанақа Валверде? Тони Кроос!

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz “Реал Мадрид” ярим ҳимоясидаги вазиятга қисқача тўхталиб ўтади.

Бу мавсумда Феде Валверде “қиролликк луби”нинг марказида тобора мустаҳкам жой олиб бормоқда. Мавсум бошида Зидан Модрични захирада олиб қолган ҳолда Федерикони майдонга тушираётган эди. Эндиликда кўпроқ Тони Кроос ўйиндан четда қолиб кетмоқда.

 

Бир қарашдаёқ кўриниб турибди-ки, Зидан ўз ўйин тактикасидан келиб чиқиб Модрич ёки Кроосни майдонга туширмоқда. Мураббий прессингдан чиқиб кетиш талаб этиладиган ўйинларда Модричдан фойдаланаётган бўлса, Кроос асосан позицион ҳужумлардагина керак бўлмоқда. Қайсидир маънода мураббийнинг танловига эътирозимиз йўқ, бироқ статистика тамомила бошқача сўзламоқда.

 

Айни дамда Кроос прессинг остида ҳаракат қилиш борасида дунёнинг энг яхши футболчиси саналади. Ундан тўпни олиб қўйишнинг деярли иложи йўқ. Агар рақиблар Кроосни ёпиб ташлашса ҳам у кичик имкониятдан фойдалана олади. Эътибор қаратган бўлсангиз, Кроос доимо бошини баланд кўтариб тўп суради. У тўп оёқларига келгунига қадар уни кимга узатиб беришни яхши билади. Шу сабабли, у ижросидаги пасларнинг 70 фоизи тўпга биринчи тегинишидаёқ амалга ошади. Масалан, “Сарагоса”га қарши учрашувда немис футболчиси 99 та пасни тўпни тўхтатиб олмай туриб амалга оширди. Мана буни мастер класс деса бўлади! Шунингдек, унинг рақиб прессингини бузиб юбориш учун дриблингдан унумли фойдаланишини ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Шу сабабли, унинг шахсий кўрсаткичлари (ЕЧЛ мусобақасида) Модричникидан анча яхшироқ.

 

Келинг, “Сарагоса” билан ўйинни бир четга суриб қўямизда, “ПСЖ”га қарши кечга жавоб учрашувини ёдга оламиз. Ўша учрашувда Париж клуби ушбу мавсумдаги энг кучли прессингларини намойиш қилган бўлсада, Кросс марказда бир ўзи ҳокимлик ўтказа олади. Статистик маълумотларга қараганда, ўша куни Кроос фақат Кейлор Навасдангина ёмонроқ ўйин ўтказган холос. Тўғри, Кроос жамоавий прессингда тезлиги яхши бўлмагани учун фаол иштирок эта олмайди, бироқ Зидан Федерико Валвердени майдонга тушириш орқали бу муаммони бартараф этиши мумкинку!


Айни дамда ўйинни бошқариш борасида ҳеч ким Тонининг “олдига туша олмайди”. Бу факт ва буни ҳатто “Барселона” мухлислари ҳам яхши билишади. Тони ҳужум бошлаш арафасида ҳимоячилар олдидан жой олади, керакли паллада сўнгги зарбани ижро этади(бу мавсумда немис 5 та гол киритишга муваффақ бўлгани бежиз эмас) ва энг муҳими у ҳужумни ривожлантиришда беназир футболчи.

 

“Манчестер Сити”га қарши учрашувидаги Зиданнинг танловига қайтамиз. Мураббийни Модрични танлагани учун танқид қилиш нотўғри албатта, бироқ Лука 75 дақиқа давомида тўп назоратидан бошқа ҳеч қандай эффект бергани йўқ. Ўтказиб юборилган иккита голдан сўнг, мураббий майдон марказидаги иккита футболчини вингер ва ҳужумчига алмаштирди ҳамдамарказ яна бўш ўйин кўрсатишни бошлади.

 

Шу жойда ўринли савол туғилади. Нега Кроос майдонга тушмади? Стандартларни хавфли амалга оширадиган, марказдаги тўпни ҳужумга осонлик билан кўчирадиган ва яхши зарба эга Кроос нега майдонга тушмади? Иккинчи бўлимда “Реал Мадрид” сафида бирорта плеймейкер қолмаганига аҳамият бердингизми? Қандай қилиб майдонда плеймейкерсиз учта ҳужумчи билан ҳаракат қилиш мумкин. Уларни тўп билан таъминлаб турувчи футболчи бўлмаса, ҳужумчилар ўйиндан тушиб қолишлари аниқ эдику!

 

Вазият тобора кескинлашаётганини дарров англаган бўлсангиз керак. Сўнгги пайтларда Кроос жуда кам ўйинларда майдонга тушмоқда. Уни кўпроқ захира ўриндиғида кўраётганимиз бор ҳақиқат. Кўпчилик Тони “эл-класико” учун сақлаб қолинди дейиши мумкин, бироқ “Сити”га қарши учрашувдан сўнг тикланиш учун етарли вақт мавжуд эди. Шундоқ ҳам Кроос жисмонан бир ҳафтада иккита тўлиқ ўйин ўтказишга қодир футболчи. Шунингдек, “Барселона” ҳам “Сити” сингари прессингга катта эътибор қаратадиганлардан. Зидан уни барибир майдонга туширмаслиги аниқ эдику. Унинг ЕЧЛдаги статистикасини жамоадаги бошқа ярим ҳимоячиларники билан солиштириб кўринг!

Кроос ушбу мусобақада Феде ва Лукадан анча фойдалироқ эканлигини пайқаган бўлсангиз керак. Ўртача ўйин давомида 2,6та зарба,4,4тахавфли узатма ва 1,2та фойдали дриблингни амалга ошираётган Кроос нега жамоа ўйинидан тушиб қолмоқда? Бунисини англаш мушкул.


 

Ҳимояда Кроос тўпни олиб қўйиш борасида ажралиб турибди. Немис ҳар ўйинда ўртача 2,8 бор тўп учун курашда ғолиб чиқмоқда. Бу унинг позициясидаги футболчилар учун ажойиб кўрсаткич.

 

Узатмалар борасида ҳеч нарса ёзмасак ҳам бўлади. Кроослар, узатмалар, хавфли узатмалар, паслар аниқлиги, кескир узатмаларбарча-барчасида Кросснинг Федерико ва Лукадан савиялироқ эканлигига далолат бермоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 15:49, 29.02.2020.
Ўқилди: 9330 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.