Англиянинг «Вулверхэмптон» клуби ярим ҳимоячиси Жоау Моутиньо «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Гап ҳозирги даврнинг чинакам мураббийи ҳақида кетмоқда. У футбол тарихида абадий қолади, чунки, Жозе жуда кўплаб ютуқларга эришди. Уни ҳисобдан чиқармаслик керак, чунки у ҳалиям Англияда кўплаб амбицияларга эга.
Жозе бирор мақсадга эришганидан сўнг, тўхтаб қоладиган мураббийлардан эмас. У ўз олдига доим юксак мақсадларни қўяди. Замонавий мураббийлар айнан мана шундай ҳусусиятларга эга бўлиши керак деб ўйлайман», — деди Жоау Моутиньо.