Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Миржалол Қосимов: "Металлург" бизни қарши ҳужумда жазолади"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган АГМК ҳамда «Металлург» жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов қўйидаги фикрларни билдириб ўтди.

«Авваламбор 2020 йилги футбол мавсуми бошлангани билан мухлислар ва футбол жамоатчилигини табриклайман. "Металлург"га қарши баҳс кутилганидек  қийин ўйин бўлди.  Ўйиннинг дастлабки қисмида ёмон таассурот қолдирмадик. Бир нечта вазиятлар бўлди ва гол урдик. Голдан кейин ҳам рақиб дарвозасини ишғол этиш учун вазиятлар яратилди. Лекин бу вазиятларни голга айлантира олмадик. "Металлург" эса бизни қарши ҳужумда жазолади. Иккинчи таймда ҳеч қайси жамоа ютқазишни хоҳламади, баҳс жанговор руҳда кечди. Мавсумнинг илк учрашуви бўлгани туфайли футболчиларда қандайдир ҳаяжон ҳам сезилди. Ўз уйимизда ғалаба қозонишимиз керак эди. Лекин бугунги учрашувдаги дуранг натижаси адолатли бўлди.

Ҳисоб очилганидан кейин натижани ушлаб қолишни эмас, яна гол уришга ҳаракатни кучайтириш лозим эди. Футболда озгина хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди. Бир зум хотиржамликка берилиш ҳам қимматга тушиши мумкин. Айнан шу нарса бугун панд берди. Футбол шуниси билан ҳам қизиқ".

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 22:55, 29.02.2020.
Ўқилди: 2505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик