Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Ливерпуль» ДНКси...

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" клубининг суперсерияси келиб-келиб "Уотфорд"га қарши учрашувда узилди. "Буюк "Арсенал"ни эса, Манчестернинг қизил томони тўхтатганди. Фарқни кўряпсизми?

"Арсенал"ни ўша пайтда ягона таъқибчиси тўхтатган ва бу Венгер йигитларининг мутлақ барқарорлигини, кучлилигини кўрсатади. "Клопп бандаси" "Этиҳад"гача етиб бормади ва йирик ҳисобда енгилди.

Тақвимда 29 февраль тўрт йилда бир келадию, шуниси мерсисайдликларга тўғри келиб қолди, начора.

Ҳақиқий "ливерпулча" услуб бу ҳам — барибир қонида "робингуд"лиги бор-да, етакчиларга эмас, очко ўта зарур заифларга улашди уч очкосини.

Энди бошқа савол туғилади:

 "Ливерпуль" кайфият жамоаси бўлган олдин, бир ўйинда енгилса, ўзига келиб олиши ўта мушкул бўлган. Шу нарса ҳам қонида қолиб кетганмикан?

Яна бир ўртамиёна — "Борнмут"га қарши ҳам шундай ўйин кўрсатармикан? "Атлетико" кутиб турибди ҳали...

Қизиқ кузатув.

Клопп учун аслида мағлубиятсиз мавсумдан кўра шуниси яхши эди. Биринчидан, чемпион бўлади барибир. Иккинчидан, жамоанинг ДНКсида қолиб кетган бир-икки негативларни шу йилнинг ўзидаёқ йўқотиб, кейинги йил учун баланс ҳосил қилиб олади.

Шундагина ўттиз йилдан олдинги барқарор "Ливерпуль"ни қуриб олиш мумкин. Ҳозир ёқмаётгандир, лекин кейинчаликка айнан шу мағлубият фойдалидек туюляпти.

"Ливерпуль" клубини мана шундай даражага — илк мағлубияти байрам қилинадиган даражага чиққани билан табриклайман. Бунақа клублар тарихда кам бўлган.

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 07:35, 01.03.2020.
Ўқилди: 4500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.