Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби спорт директори Макс Эберль "Хоффенхайм" клубининг “Бавария”га қарши ўйинидан кейин юз берган воқеадар сўнг, клуб хўжайини Дитмар Хоппни қўллаб-қувватлади.
"Ушбу ҳаракатни тушунтириш учун ўзимда куч топа олмаяпман. "Бавария" ва "Хоффенхайм" биз намойиш этган реакцияни кўрсатди. Биз футбол ўйинларини кўришни, ўйинлардан завқ олишни ва рақибларни мағлуб этишни хоҳлаймиз. Биз провокацияга бой бўлган нопок баннерларни кўришни хоҳламаймиз.
Сўнгги 10 йил ичида стадионда бўлган нарсалар яна бўлишини хоҳлардим. Айнан хурсандчилик ва бахтиёрлик, шунингдек, мағлуб бўлганингда хафа бўлишни. Аҳмоқона фикрларни етказиш учун футболдан саҳна сифатида фойдаланманг", - унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kicker.