Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брейне «Олтин тўпни» ютишга жуда яқин эканлигига ишонади.
- «Олтин тўпни» қўлга киритиш учун жуда яқинман. Лекин мен шунчаки ўз позициямда энг кучлиси бўлишга ҳаракат қиляпман. Энг яхши футболчиларни ким аниқлаётганини билмайман, аммо, ўйлайманки, мени ҳам шундай аташларига жуда яқинман. «Олтин тўп» номинацияси ёрдам беради, аммо мен учун жамоанинг ғалабаси биринчи ўринда туради. Агар жамоам яхши ўйнаса, мен яхши ўйнаётганлигимни биламан. Сўнгги бир неча йилда энг яхши футболчиларнинг кучли ўттизлигидан жой олдим, албатта бу ёқимли. Ўйлайманки, мен икки ва уч йил аввалгига қараганда, ҳозир анча мукаммал ўйин кўрсатяпман, — деди де Брейне Sky Sports.