Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

ПСЖ Мбаппени сотишга тайёт

“The Mirror” нашри берган хабарларга кўра, ПСЖ жамоаси Килиан Мбаппенинг ўрнини босишга қодир футболчиларни излашни бошлаб юборди. Манба берган хабарларга кўра, Мбаппе ПСЖ ЕЧЛда зафар қучмаса, ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

Айни дамда, клуб скаутлари жамоа учун янги юлдуз излаш ишларини бошлаб юборишган. Маълумотларга қараганда, клуб скаутларига “Боруссия Дортмунд” жамоаси винегери Жейдон Санчонинг ўйинлари манзур келмоқда. Агар, Мбаппе жамоадан кетишни истаса, парижликлар унинг ўрнига 19 ёшли инглизни жамоага таклиф этишни режалаштирмоқда.

Дортмунд клуби ҳам Санчони сотиб юборишга қарши эмас. Гап шундаки, 19 ёшли футболчи жамоадаги ички тартиб-интизомни тинмай бузиб келмоқда.

Интер Чонг борасида келишиб олди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Тахит Чонг “Интер”га ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақида таниқли “Tuttosport” нашри маълум қилмоқда. 20 ёшли футболчи шахсий шартнома борасида “Интер” билан келишиб олган. Унга кўра, голландиялик футболчи ёзда Италия клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Унинг маоши эса, йилига 2 миллион еврога тенг бўлади.

Ҳозирча “Манчестер Юнайтед” жамоаси бу маълумотни тасдиқлаганича йўқ, бироқ Италия нашрларни Тахитни аллақачон “Интер” футболчисига айлантириб бўлди.

Погба “Реал”га керакми?

 

“Тhe Sunday star” нашри берган хабарларга кўра, “Реал Мадрид” Пол Погбанинг трансферидан тўлиқ воз кечди. Бунга “Манчестер Юнайтед”нинг футболчи учун жуда катта пул сўраётгани сабаб бўлмоқда.

“Қироллик клуби” футболчининг агенти Мино Райола билан алоқага чиққан, ва унинг мижозини ёзда харид қилмасликларини расман эълон қилган. Айни дамга келиб, Погба учун даъвогарлардан фақат “Ювентус” қолди холос.

Эслатиб ўтамиз, “қизил иблислари” франциялик ярим ҳимоячининг трансферидан 100 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Робиньо ҳали тугатмоқчи эмас

 

Айни дамда Туркиянинг “Истанбул” жамоаси ҳужумчиси саналмуш Робино футболчилик фаолиятини якунлашга шошилмяпти. 36 ёшлик футболчи ва турк клуби ўртасидаги шартнома шу йилнинг июн ойида ўз якунига етишига қарамай, футболчи фаолиятини давом эттиришни режалаштирган.

“Sabah” нашри берган хабарларга кўра, Робино клуб билан шартномаси ўз якунига етгач, Бразилияга қайтиб кетади ва “Сантос” билан шартнома имзолайди. Айни дамда унинг агенти ва “Сантос” клуби ўртасида музокаралар бошланиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчи ўз фаолияти давомида “Реал Мадрид”, “Манчестер Сити” ва “Милан” сингари гранд клубларда тўп сурган.

“Атлетико” Симионени олиб қоладими?

 

Сўнгги кунларда Мадриднинг “Атлетико” жамоаси мураббийи Диего Симионенинг клубдан кетиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда. Аргентиналик мураббийнинг ҳизматлари билан ПСЖ, “Арсенал” ва “Ювентус” қизиқиш билдираётганидан ҳам хабарингиз бор.

“Mundo Deportivo” берган хабарларга кўра, Мадрид клуби агар Симионе жамоани тарк этса, ўрнига “Вулверҳемптон” устози Нуну Эшпириту Сантушни таклиф этмоқчи.

Мадридликлар мураббий “матрасчилар”ни бошқаришга рози бўлишига шубҳа қилмаяпти. Гап шундаки, клуб мураббий ЕЧЛда иштирок этиш имконини қўлдан бой бермайди деб ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Нуну Эшпириту Сантуш жамоаси Англияда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:53, 02.03.2020.
Ўқилди: 7163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.