Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Даврон Файзиев: Тундан тунгача

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта ҳисоботи ёки шу пайт бир гаплашгим келди деган пост.

Кўп бор чиқишларимда айтиб ўтаман, иш фаолиятимдаги йўналишлар орасида шарҳловчилик бошқача ўрин тутади. Бу менинг доимий танловим бўлган. Ҳар қанақа салмоқлироқ ва фойдалироқ вариантлар олдида шарҳни устун қўйганман.

Маълум муддат шарҳдан узилсам соғинаман. Февраль ўртасида хизмат сафари сабаб бир ҳафтагина эфирдан узоқ бўлдим. Қайтишим билан FUTBOL-TV эфирига шўнғидим. Ўтган ҳафтада 4 та ўйин ва 3 та студияда ишладим. Яъни тўлиқ ҳафта. Буларнинг ҳаммаси кечаси соат 1 лар атрофида бошланди. Ўйинлар тугаши эса биласиз тонггача боради деярли. Кундузи ЎФАда ҳам иш қизийди. Орада бироз куч ва энергияни тиклаб олишга имкон топамиз. Ижод тундан тунгача, турдан тургача давом этаверади. Шундай бўлсада, эфирсиз нормал режимга қараганда, шарҳлардан иборат ўйқусиз тунлар менга афзалроқ.

Томошабинлардан ҳар хил feedback муносабат оламиз. Ижобийларига шукур қиламан, салбий ҳам бор албатта. Ўйлайманки, салбийни инобатга олиб бартараф этишга уринишимни сиз сезасиз. Ўринли танқид эътиборсиз қолмайди.

Дарвоқе, бу пост орқали телеграм каналимда ҳам активлигим ўртача даражада эканлигига изоҳ бериб кетгандекман. Лекин, бу ерда активлашаман. Бу аниқ режада бор. Телеграм аудитория менга ёқди. Актив!

Шу каналимга ва умуман олганда ижодимга сал бўлса ҳам эътибор қаратган барчангизга раҳмат. Ҳар бирингиз мен учун ҳудди қадрдондексиз. Борингизга шукур!

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 09:02, 03.03.2020.
Ўқилди: 5489 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик