«Қизил иблислар» футболчи учун 72 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Daily Star нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ёзда Франциянинг "Лион" клуби ҳужумчиси Мусса Дембелени сотиб олмоқчи.
"Манкунианлар" 23 ёшли франциялик футболчи учун 72 миллион евро тўлашга тайёр. Дембеленинг ўйинига жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дембелега Лондоннинг «Челси» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.