Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби дарвозабони Давид Де Хеа «Эвертон» клубига қарши учрашувда йўл қўйган хатоси учун узр сўради.
Испаниялик дарвозабони бир неча кун жим юрди, аммо, кейинчалик ўша куни кўрсатган ўйини учун кечирим сўрашга қарор қилди.
«Ҳақиқатдан ҳам хатога йўл қўйдим, буни тан оламан. Асосийси, менинг хатоим фожиали оқибатларга олиб келмади. Бунинг учун мени кескин танқид қилиш шартмас деб биламан, чунки бунда хато ҳаммада юз беради. Лекин мен машғулотларда бор кучим билан ишлашга ваъда бераман», — деди Давид Де Хеа.