Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Челси» «Ливерпуль»ни Англия кубогидан чиқариб юборди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" клуби кетма-кет иккинчи ўйинда мағлубият аламини тортмоқда. Жамоа бу сафар Англия кубоги нимчорак финал босқичи доирасида «Челси» майдонига сафар қилиб, имкониятни бой берди.

Баҳснинг 13-дақиқасида меҳмонлар қўпол хато эвазига ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. Фабиньо ўз жарима майдони ташқарисида тўпни Виллианга олдириб қўйди. Бразилиялик футболчининг зарбаси дарвозабоннинг ўзига борди, аммо тўп Адрианнинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди.

Баҳснинг 20-дақиқасида эса "Челси" посбони Кепа Аррисабалага бир вазиятнинг ўзида "Ливерпуль" футболчилари томонидан йўлланган кетма-кет 3та зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим ўрталарида эса яна ҳимоядаги хато туфайли "Ливерпуль" жазоланди. Жирунинг узатмасидан кейин Росс Баркли рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида лондонликлар гол уриш учун 2та вазиятга эга бўлишди, аммо уларга дарвозани забт этишга бошқа насиб қилмади.

Шу тариқа, "Челси" Англия кубоги чорак финалига йўл олган бўлса, "Ливерпуль" мусобақани тарк этди.

Англия кубоги, нимчорак финал
Челси – Ливерпуль 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 13 Виллиан, 2:0 – 64 Баркли.
Челси – Аррисабалага, Алонсо, Аспиликуэта, Рюдигер, Зума, Ковачич (Маунт, 42), Баркли, Педро, Гилмур, Виллиан (Жоржиньо, 51), Жиру (Джеймс, 90).
Ливерпуль – Адриан, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Уильямс, Джонс (Милнер, 70), Фабиньо, Мане, Лаллана (Салах, 80), Минамино, Ориги (Фирмино, 70).
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (61), Милнер (76), Мане (90).

Вест Бромвич – Ньюкасл 2:3 (0:2, 2:1)
Голлар: 0:1 – 33 Альмирон, 0:2 – 45 Альмирон, 0:3 – 47 Лазаро, 1:3 – 74 Филлипс, 2:3 – 90 Зохоре.
Вест Бромвич – Бонд, О`Ши, Бартли, Гиббс, Ферлонг, Бэрри (Кровинович, 57), Брант (Таллок, 86), Эдвардс, Харпер, Филлипс, Остин (Зохоре, 67).
Ньюкасл – Дарлоу, Манкильо, Шер, Ласселс, Роуз, Лонгстафф, Лазаро (Лежен, 90), Бенталеб, Сен-Максимен (Гэйл, 80), Альмирон (Шелви, 71), Жоэлинтон.
Огоҳлантиришлар: Роуз (43), Бенталеб (63), Дарлоу (78).

Рединг – Шеффилд Юнайтед 1:2 (1:1, 0:0, 0:1)
Голлар: 0:1 – 2 Макголдрик, 1:1 – 43, пенальти Пушкаш, 1:2 – 105 Шарп.
Рединг – Рафаэл, Ядом, Мязга, Моррисон, Обита, Олисе (Масика, 98), Мейте (Макклири, 105), Эджариа (Пеле, 98), Риномхота (Болдок, 105), Свифт, Пушкаш.
Шеффилд Юнайтед – Хендерсон, Иган, О`Коннелл, Башем, Болдок, Ландстрем, Берге (Робинсон, 99), Осборн, Фримэн (Рецос, 105), Муссе (Макберни, 61), Макголдрик (Шарп, 79).
Огоҳлантиришлар: Риномхота (51), Рецос (120).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:08, 04.03.2020.
Ўқилди: 7788 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.