“Эвертон” клуби расмий сайти ҳимоячи Мэйсон Холгейт билан янги шартнома имзолаганини маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи “ирислар” билан шартномани 5 йилга узайтирди ва 2025 йилгача мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Маълумот учун, футболчи учун Манчестернинг икки клуби даъвогарлик қилаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.