Иорданияда бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа давом этмоқда. Бугун мусобақанинг иккинчи кун баҳслари старт олди.
Бироз аввал ҳамюртимиз Райҳона Қодирова (-60 кг) саралаш босқичидаги жангини якунлади. Янги зеландиялик Трой Гартонга қарши рингга чиққан юртдошимиз ўз устунлигини намойиш эта олди ва жамоамизнинг мусобақадаги ғалабали сериясини давом эттирди.