Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Бунёдкор» - «Машъал». Жамоалар қайси рангдаги либосдан фойдаланиши маълум

Баҳо:
+ | -

Эртага Coca Cola Суперлиганинг 2-тур ўйинлари старт олади.

«Бунёдкор» 2-турда «Машъал»га қарши майдонга чиқади. Эртага мазкур жамоаларнинг биринчи қарама-қаршилигига дуч келамиз. Одатдагидек, ўзаро ҳисоб-китобни U-18 жамоалари бошлаб беради. Ўйин эртага, 5 март куни «Бунёдкор» академиясидаги 5-рақамли сунъий копламали майдонда бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:30да бошланади. 

Жума, 6 март куни энди U-21 ёшлар жамоалари майдонга чиқади. Мазкур беллашув ҳам «Бунёдкор» академияси майдонида ўтказилади. Фақат томонлар академиянинг 1-рақамли табиий копламали майдонида ҳисоб-китоб қилади. Мазкур беллашув ҳам соат 15:30да старт олади. 

7 март, шанба куни энди «Бунёдкор» ва «Машъал» асосий жамоалари ўзаро учрашувларга нуқта қўйиб беради. Бу беллашув «Жар» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:00да бошланади. Айтиш керак, барча баҳсларда «Бунёдкор» футболчилари тўлиқ оқ, «Машъал» ўйинчилари тўлиқ кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

6 март куни U-18 жамоалари учрашувидан кейин «Бунёдкор» академиясидаги 1-рақамли табиий қопламали майдонда «Машъал»нинг асосий таркиби ўйинолди расмий машғулотини ўтказади.

U-18 БИРИНЧИЛГИ
«БУНЁДКОР» – «МАШЪАЛ»
5 март. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 15:30

U-21 БИРИНЧИЛГИ
«БУНЁДКОР» – «МАШЪАЛ»
6 март. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 15:30

СУПЕРЛИГА-2020
«БУНЁДКОР» – «МАШЪАЛ»
7 март. Тошкент. «Жар» стадиони. 16:00
Бош ҳакам
: Акобирхўжа Шукуруллаев.
Қанот ҳакамлари: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Улфатов.
Захирадаги ҳакам: Иброҳим Исмоилов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Рамиль Илясов.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:22, 04.03.2020.
Ўқилди: 2090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик