Кириш Регистрация

«Навбаҳор» клуби ўз мухлисларини олиб-сотарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 2-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив”  жамоасини қабул қилади. Мазкур ўйин учун чиқарилган чипталар сотуви авжида!   

Ишқибозлар 4, 5, 6, 7, 8, 9, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19-секторлар учун 15 минг сўм;
3, 10, 11, 12, 13 ҳамда 20-секторларга 20 минг сўм;
2 ва 21-секторлар учун эса 30 минг сўмдан чипта харид қилишлари мумкин.

“Навбаҳор”–“Локомотив” клублари ўртасидаги учрашувдан олдин вилоятимизнинг таниқли хонандалари томошабинларга ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан завқ улашишади.

Мазкур жамоалар жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйганлиги боис, ушбу ўйиннинг кескин курашлар остида ўтиши эҳтимоли юқори.  Бундан ташқари, “лочинлар” ўз майдонларида бу йилги мавсумдаги илк учрашувни ўтказишади ҳамда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қилишади. Бўлажак учрашув мазкур омиллар сабабли ҳам анча аҳамиятли.            

Чипталар 4 март кунидан бошлаб, Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ, “Чорсу” ҳудудидаги якка қабр олди, “Сардоба” бозори олдидаги “Мегаполис” савдо мажмуаси олдида сотилмоқда. Чипталар миқдори чекланган. Уларни тезроқ харид қилишга шошилинг!   

Чипталарни фақатгина юқоридаги манзиллардан ўз нархига харид қилинг, олиб-сотарлардан чипта сотиб олманг ва улардан эҳтиёт бўлинг!

“Навбаҳор” – “Локомотив” ўйини 6 март, жума куни соат 18:15 да старт олади.   

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 11:32, 05.03.2020.
Ўқилди: 3153 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик