"Вильярреал" ҳужумчиси Карлос Бакка МЛСда иштирок этадиган "Атланта" жамоасига ўтиши мумкин, деб хабар беради Goal.com нашри.
Манбада айтилишича, Америка клуби Баккани "Нэшвил"га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олган ҳужумчиси Жозеф Мартинесга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Маълумот учун, 2019/20-йилги мавсумда Бакка "Вильярреал" сафида 16 ўйинда 4 та гол урди.