Италиянинг «Интер» клуби презиленти Стивен Чжан А Серия раҳбари Паоло Даль Пинонинг ўйинларни бошқа муддатга ўтказиш борасидаги фикрларига муносабат билдирди.
— Кўпчилик мени кескин муносабат билдирганлигимни айтмоқда. Менимча, мен янаям юмшоқроқ фикр билдирдим. Инсонларнинг саломатлиги биринчи ўринда бўлиши керак. Дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларнинг севимли жамоаси сифатида уларнинг саломатлиги учун жавобгар бўлишимиз ва бошқаларга ўрнак бўлишимиз керак. Барча эҳтиёт чораларини кўриш керак. Учрашувларни мухлисларсиз ўтказиш — тўғри қарор. Таваккал қилмаслик керак. Мухлисларсиз ўйнаш қийин. Бундай бўш трибуналарда ўйнаш ҳеч кимга ёқмайди, лекин соғиқни ўйлаш керак. Бу чиқиш керак бўлган ягона йўл, — Чжаннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Financial Times.