Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Андрей Фёдоров: "Мухлисларнинг эффекти “Навбаҳор”га катта фойда берди"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 2-турида “Навбаҳор”дан учралган мағлубиятдан кейин “Локомотив” бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Ўйин ҳақида гапириш жуда қийин. Биз кўзланган режаларни унчалик даражада бажара олмадик. Асосийси, “Навбаҳор” бизга қарши қандай ўйин кўрсатишини билгандик ва шунга қараб тайёргарликни давом эттирдик. Айрим паллаларда бизга сабр етмади. Йигитлар ўйин бироз асабий ўтишини, контактларга бой бўлишини билишганди. Шунингдек, ўйинда баланс етишмади. Тўп бизга тушиши билан тезда ёъқотяпмиз. Ёъқотилган тўпни қайтаришда эса кўплаб куч сарфладик. Ўйин чиройли бўлди. Мухлислар ҳам зерикиб қолишмади, икки томон ҳам майдонда борларини беришди. Бизга фақатгина совуққонлик етишмади. Агарда биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланганимизда барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Бироқ бу футбол, урмадик, икки гол қўйиб юбордик. Ўз устимизда ишлаб, олдинга ҳаракатланишда давом этамиз.

– Нима деб ўйлайсиз, “Навбаҳор”нинг ғалабасига қандай омиллар асосий ҳисса қўшди ва стадион атмосфераси ҳақида нима дея оласиз?

– Бугун мухлислар “Навбаҳор”нинг 12-ўйинчиси бўлиб тура олди. Футболчилар ҳам буни ҳис қилган ҳолда юқори куч билан ўйнашди. Агарда стадионларимизда мухлислар шу тариқа кўпайишса, футбол янада жозибадорроқ бўлади ва футболчилар ҳам катта иштиёқ билан майдонда ҳаракатланишади. Менимча, мухлисларнинг эффекти “Навбаҳор”га катта фойда берди.

– “Локомотив”нинг олдида қандай мақсадлар бор?

– Бизда мақсад ҳеч қачон ўзгармайди. Олдимиздаги ҳар бир ўйинда ғалабага эришиш. Биз мавсумнинг боришига қараб иш қиламиз. Аммо ҳеч қачон мақсадларимиз ўзгармайди.

– “Локомотив” легионерларининг бугунги ўйинларига қандай баҳо берасиз?

– Айнан кимларнидир ажратиб кўрсата олмайман. Баъзи паллаларда футболчилар ўзларининг асабларини тийиб тура олишмади. Кимлардир биринчи марта шундай трибуналар остида футбол ўйнамоқда. Бу футболчига катта босим беради. Мухлислар эса ҳақиқатдан ҳам 12-ўйинчи бўлишди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 21:53, 06.03.2020.
Ўқилди: 5026 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик