"Ювентус" ҳужумчи Пауло Дибала билан шартномани узайтирмоқчи.
Calciomercato.com нашри хабарига кўра, клуб ҳужумчига йилига 10 миллион евро маош таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Таъкидланишича, Дибаланинг Чемпионлар лигаси ва А Сериясида бўлажак учрашувлардаги ўйини "Ювентус"нинг шартномани узайтириш ҳақидаги қарорига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
"Ювентус" ва Дибала ўртасидаги амалдаги келишув 2022 йилда ниҳоясига етади.
Маълум бўлишича, Дибала "Ювентус"да йилига 12 миллион евро ишлаб топмоқчи.
Томонлар ҳамкорликни 2025 йилгача узайтириш ниятида.