Ҳамюртларимиз Жасурбек Яхшибоев ҳамда Шоҳбоз Умаров Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоаси сафида янги мавсумга ҳозирликни давом эттирмоқда.
Бугун "Энергетик-БГУ" "Спутник Речица" клубига қарши назорат ўйини ўтказди. Ўзбекистонлик ҳар икки футболчи ҳам илк дақиқаларданоқ майдонда ҳаракат қилди. 2:2 ҳисобида якунланган баҳсда "Энергетик" таркибидаги ҳар икки голни ҳам Жасурбек Яхшибоев киритишга муваффақ бўлди.
Қайд этиш жоиз, Беларусь Премьер Лигасининг 2020-йилги мавсум 1-турида "Энергетик-БГУ" 19-март куни БАТЭ билан баҳс юритади.