Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Виллиан Туринда?!


Ангилиянинг “Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Виллиан ёзда “Ювентус” клубига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақида таниқли “Daily Exspress” нашри маълум қилмоқда.

Турин супер клуби бразилиялик ярим ҳимоячини эркин агент сифатида қўлга киритишни режалаштирмоқда. Виллианнинг “Челси” билан тузган шартномаси июн ойида ўз якунига етади. Томонлар янги шартнома борасида тўлиқ келишувга эриша олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” қишда ҳам бразилиялик вингерни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, бироқ “аристократлар” Виллианни қўйиб юборишмади.

“Милан” Голландия чемпионатини кузатмоқда

 

Миланнинг “Милан” жамоаси ҳужумчи излашда давом этмоқда. Айни дамда уларнинг радарига Голландия чемпионатида тўп сураётган “АЗ” футболчиси Майрон Боаду тушиб қолган.

“Россонери”лар 19 ёшли ҳужумчи билан узоқ муддатли шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Аслида Боадунинг трансфер қиймати 20 миллион еврога баҳолаган бўлсада, “Милан” ҳужумчи учун 10 миллион евро таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳужумчини бир нечта АПЛ жамоаларига ўз сафида кўрмоқчи бўлган, бироқ “Аз” сўраган 15 миллион еврони бирорта клуб тўлашни истамаган эди.

Руиз ортга қайтишга яқин

 

“MundoDeportivo” нашри берган хабарларга қараганда, “Наполи” ярим ҳимоячиси Браин Руиз тез орада Испанияга қайтиши кутилмоқда. Айни дамда, “қироллик клуби” ярим ҳимоячи борасида “Наполи”га таклиф жўнатиш арафасида турибди.

Нашр берган хабарларга қараганда, “қаймоқранглилар” ярим ҳимоячи учун 80 миллион евродан воз кечишга тайёр. Ушбу сумма “Наполи”ни қониқтириши аниқ бўлгани боис, Руизнинг Испанияга қайтишига ҳеч кимда шубҳа қолмаяпти.

“Реал Мадрид” “Евро 2020” мусобақаси олдидан Руизнинг трансферини эълон қилишни режалаштирган. Шу сабабли шахсий шартнома борасида ҳам “Реал Мадрид” ишлар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи билан шунингдек ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ҳам “оғиз солишган”.

“Интер” Миликни кузатмоқда

 

Миланнинг “Интер” жамоаси ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Алексис Санчеснинг ўрнини “Наполи” ҳужумчиси Аркадиуш Милик билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

LGDSнашри берган хабарларга қараганда, жамоа полякни ёзда сотиб олишни режалаштирган. Айни дамда, унинг Неапол клуби билан тузган шартномаси 2021-йилга қадар мўлжалланган. Шу сабабли футболчи “Наполи” билан янги шартнома тузишни истамаяпти. Бундай вазиятда “Наполи” жамоасида ҳужумчини сотиб юборишдан бошқа чора қолмаслиги мумкин.

Шунингдек, Милик ва “Интер” жамоаси спорт директори Пиер Аусилио ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳам трансфернинг амалга ошиши учун сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Миликнинг трансфермаркетдаги нархи 40 миллион еврони ташкил этмоқда.

“Наполи” ўз услубида

 

Италиянинг “Наполи” жамоаси ёзда жамоага янги ҳужумчи олиб келиш бўйича ишларни бошлаб юборганидан хабарингиз бор. АС нашри берган хабарларга қараганда, жамоа нишонида “Реал Мадрид” форворди Лука Йович турибди.

Маълумотларга қараганда, Йовичнинг агенти аллақачон “Наполи” спорт директори билан учрашган ва трансфер борасида оғзаки келишувга эришган. Айни дамда “Наполи” Йовичнинг трансфери борасида расмий таклиф билан мурожаат билан чиқди. Энг қизиғИ шундаки, “Реал Мадрид” ўз ҳужумчисини сотишни истамаяпти. Клуб сербни фақат ижарага беришни режа қилган холос.

Бугунги кунда 22 ёшли Лука Ёвичнинг трансфермаркетдаги қиймайи 40 миллион еврони ташкил этмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:29, 08.03.2020.
Ўқилди: 12710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.