Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Суперлига. «Насаф» иродали ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионда “Насаф” – “Андижон” учрашувининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Ҳоким мезбонларнинг ғалабага эришишига ишонч билдирди.

Демак, ўйин ҳақида гапирсак: Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Насаф” – “Андижон” учрашувининг 10-дақиқасида меҳмонлар жамоаси «Насаф» дарвозасига гол киритди. Гол муаллифи — Сирож Мелиев 0:1.

12-дақиқада Ойбек Бозоровнинг чамаси 20 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди, стадиондаги мухлислар гол деб ўйлашган эди. Аммо ундай бўлмади.

Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида бурчакдан оширилган тўпни «Насаф» футболчиси Бобур Абдухолиқов дарвозага ноаниқ тарзда йўллади. 72-дақиқада эса у жарима майдонига кириб бориб бирга бир вазиятдан гол урди – 1:1.

84-дақиқада «Насаф»  ҳимоячиси Шароф Муҳитдинов дарвозага гол урди – 2:1. Унга тўпни Насруллаев узатди.

Шундай қилиб қайтиб ҳисоб очилмади. «Насаф» ўз қароргоҳида «Андижон» клубини мағлуб этди.

Суперлига, 2-тур
"НАСАФ" - "АНДИЖОН" - 2:1 (0:1)
Голлар: Сирож Мелиев 10, – 0:1. Бобир Абдихолиқов 72, – 1:1 (Шароф Муҳитдинов). Шароф Муҳитдинов 84, – 2:1 (Шерзод Насруллаев).
8473 томошабин.

Манба: nnews.uz
Киритилди: 19:18, 08.03.2020.
Ўқилди: 5069 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик