Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Сульшер: «Биз кучлироқ бўлиб бораётганимизни ҳис қиляпмиз»

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган баҳсда «Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Манчестер Сити»ни мағлуб этди (2:0). Мезбонлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ушбу ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Брэндон Уильямс ва Аарон Ван-Бисака биринчи бўлимда қанотларда тажовузкор ўйин намойиш қилишди. Аммо иккинчи бўлимда 3-5-2 схемани 5-4-1'га ўзгартирдик. «Сити» футболчилари тўпни яхши назорат қилишди. Аммо биз уларни биздан қўрқишга мажбур қилдик. Улар ҳар қандай вақтда гол уришлари мумкин эди. Шунинг учун биз иккинчи голни уриб олишимиз муҳим эди.

«Манчестер Юнайтед» мураббийи бўлиш — мен учун катта шараф. Футболчиларимиз майдонда борларини беришмоқда. Улар яхши ўйинчи эканликларини яхши билишади, лекин ўсишда давом этишлари керак. «Челси» ва «Лестер»га етиб олиш учун бизга очколар керак. Шунинг учун ишлашда давом этамиз», – деди Сульшер.

Манба: footballhd.ru
Киритилди: 01:06, 09.03.2020.
Ўқилди: 4334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.