Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Зидан: «Биз ғалабага лойиқ ўйин кўрсатмадик»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Бетис»га қарши ўйин (1:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ёмон ўйин кўрсатдик. На биринчи бўлимда, на иккинчи таймда рақибдан устун бўла олдик. Кўп хато қилдик, тўпни кўп йўқотдик. Ўз даражангда ўйнамасанг, муаммоларга дуч келасан.

Бугун бизга кўп нарса етишмади. Бу бизнинг ушбу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз бўлди. Куч, тўп назорати ва тажовузкорлик етишмади. Бу ёмон кун, бунақаси бўлиб туради. Масъулиятни ўз зиммамга оламан. Бу мағлубият учун ақлдан озиш керак эмас. Лекин хурсанд ҳам бўла олмаймиз.

Ўйинга киришиб кетишимиз қийин бўлди. Биринчи бўлимда ёмон бошлаш мумкин, лекин вазиятни ўнглаш учун 45 дақиқа имконият бўлади, аммо бундан фойдалана олмадик. Бўлиб ўтган ишнинг изоҳи йўқ.

Биз курашда давом этамиз. Ечим бор. Ҳозирча яхши мавсумни ўтказяпмиз. Яхши ва ёмон вазиятлар бўлди, аммо биз бундан чиқиб кетамиз. Биз ғалабага муносиб ўйин кўрсатмадик. Барчасини таҳлил қилишимиз керак.

Ўн битта ўйин қолди ва биз соврин учун курашда давом этамиз. Лекин биз ғалаба қозониш учун ҳеч нарса қила олмадик. Ўйинчиларга эътирозим йўқ. Мен охиригача улар биланман. Масъулиятнинг барчаси менинг зиммамда», – деди Зидан.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:05, 09.03.2020.
Ўқилди: 4142 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.