Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Футбол ва коронавирус

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz футбол оламидаги коронавирус билан боғлиқ янгиликлар билан таништиришда давом этади.

Маццола фаол бўлишга чақирмоқда

Италиянинг «Интер» жамоасининг афсонавий футболчиси Сандро Маццола барча футболчиларни ушбу вирусга қарши курашишга чақирмоқда. Собиқ футболчининг айтишича, барча футболчилари ушбу вирусга қарши кураш учун ўз маблағлари билан ёрдам беришлари керак.

“А серия футболчилари ҳар ойда миллионлаб евро даромад олишмоқда. Агар шу пулларнинг ҳеч бўлмаса 3 фоизини вирусга қарши курашга сарфлашса, бу катта наф бериши мумкин. Айни дамда улар ўз маошларининг ҳеч бўлмаса ярмидан воз кечишлари керак. Шу йўсинда ўз клублари кўраётган зарарларнинг бир қисмини кўтаришган бўлади”, — дейди собиқ футболчи “Tuttosport” нашри учун берган интервьюсида.

РФС янги қарор қабул қилди

Россия футбол раҳбарлари эндиликда барча мажлисларни видеоэфирда олиб борадиган бўлди. Бу ҳақида “База” нашри маълум қилган. Манба берган хабарларга қараганда, барча мажлис ва учрашувлар эндиликда “скайп” иловасида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ РФСда фаолият олиб бораётган Давид Берговнинг коронавирус билан оғригани ҳақидаги хабар билан таништирган эдик.

АПЛдан янги қарор

“Тhe Times” нашри берган хабарларга қараганда, АПЛнинг қолган учрашувларига ёши етмишдан ўтган мухлислар киритилмаслиги мумкин. Бунга қарияларнинг коронавирус юқтириб олишининг хавфи катталиги сабаб бўлмоқда.

Энг қизиғи шундаки, агар бу қарор қабул қилинса, “Кристал Пэлас” мураббийи – Рой Хожсон (унинг ёши 72 да) ўз ишидан озод этилиши мумкин.

Ҳакамлар

УEФА барча италиялик ҳакамларни Европа лигаси ва Европа чемпионлар лигаси мусобақаларида ишлашларини маън этди. Шу йўсинда УEФА вируснинг Европага тарқалиш эҳтимолини камайтиришга қарор қилган. Бу қарорга Италия футбол федерацияси ҳеч қандай эътироз билдиргани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Италия Хитойдан кейинги ўринда коранавирус ўчоғига айланиб бормоқда.

РПЛдан янги қарор

РПЛ раҳбарлари ҳам футбол учрашувлари бошидаги “қўл билан сўрашиш”ни маън этиши мумкин. Бу ҳақида РПЛнинг расмий сайти маълум қилган.

Қайд этиб ўтиш жоиз, аввалроқ АПЛ шу услубни тадбиқ қилган эди. Эндиликда Европанинг бир йўла 10 та чемпионатида шу услубдан фойдаланилмоқда. РПЛ ҳам тез орада кескин қарорлар қабул қилиши мумкин.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:34, 09.03.2020.
Ўқилди: 6061 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6884]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3215]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3101]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2354]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2105]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2098]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1961]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1884]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1682]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1587]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик