Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Хайрулла Ҳамидовни уялтирган африкалик дўст

Баҳо:
+ | -1

Бугун 10 март ва кўпгина футболчилар учун бу сана муҳимлигини кузатдик. Улар ичида тўхталганимиз камерунлик ажойиб ҳужумчи Самуэль Это'О бўлди.

Бугун 39 ёшга кирган юлдуз яқинда футбол билан хайрлашди, биласиз. Ўшанда уни эслагандим.

Ўзи одатда, бирор бир донгдор юлдуз бутсасини михга илса, икки хил ҳис ўтади ичимдан:

биринчиси, фаолиятининг охирги қисмини кузатмаганим ва эсдан чиққани учун "э-энди кетдими?!" деган ҳис.

иккинчиси, ёшлигимнинг бир қисмига айланган даҳо ўша ёшлигимнинг бир қисмини юлиб олиб кетаётгандек туюлади.

Это'О барибир даҳо ҳужумчи эди. Ўлчови қай бир юлдуздан пастроқдадир, аммо футбол билан хайлашганида, бир эслаб қўйишга, ажойиб ўйинларини кўз ўнгимиздан ўтказишимизга арзийдиган ҳужумчи эди.

"Ёшлар" телеканалида чет эл ўйинлари энди-энди кўрсатилаётган пайтлари у билан "танишганмиз". "Барса" таркибида ўйнаётган пайти Самуэль бир куни майдон марказидан дарвозабон билан бирга бир чиқиб боргани ҳамон ёдимда. Мен у тўпни олган заҳоти "ҳисоб 3:0!" дедим (ўша вақт 2:0 эди). Камерунлик бола бориб уролмади. Мен жим туриб, жаҳлда "сен ҳеч қачон Роналдо бўлолмайсан", дегандим.

Албатта, бу гапимни ҳамма бир хил тушунган: бразилиялик юлдузнинг даражасини улуғлади, деган маънода. Лекин бу гапни айтишимга икки ҳужумчининг таққоси эмас, бошқа нарса сабаб бўлганини ҳеч ким билмасди:

Анча аввал Маслаченконинг шарҳида "Интер" вакили Роналдо ҳисоб 2:0лигида худди шунақа вазиятга чиқиб кетган, рус маэстроси ҳужумчи дарвозабондан эллик метр узоқлигидаёқ "3:0" деганди. Албатта, Роналдо таблодаги ҳисобни шу ҳолга олиб келган ўшанда.

Мен ҳам буюк шарҳловчига тақлидан бир куни шунақа вазиятни ушлаб оламан деб кутиб яшардим. Келди ўша кутилган вазият. Аммо Это'О "минг йиллик ривоят"ни пачақ қилиб турибди-да...

Кейин бунақа таваккалчиликка бошқа қўл урмадим. Аммо, Самуэлнинг ўйинларидан ҳамиша баҳра олиб яшадим.

Африкалик ўртоқ, майли, ўшанда мени уялтирган ва ғалати ҳолатга тушириб қўйган бўлсанг ҳам, сен яшил майдон даҳоси эдинг, кейинги ишларингда омад!

Ёшлигим сен билан кетяпти, эҳтиёт бўл...

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 07:32, 10.03.2020.
Ўқилди: 8234 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6587]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3091]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3030]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2188]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1995]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1913]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1800]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1707]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1582]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1549]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик