Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Моуриньо омадсизликлар қачон бошланганини ошкор қилди

Баҳо:
+1 | -

“Тоттенҳем” клуби бош мураббийи Жозе Моуринmо “РБ Лейпциг”га қарши жавоб учрашувидан (3:0) сўнг, ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашиб ўтди.

"Кеча кайфиятим жуда яхши эди. Учрашув давомида ҳам ўзимни шундай тутишим керак эди. Биз барчамиз ишонган эдик. Бу жуда қийин. Боз устига, рақибимиз ҳам жуда кучли эди. Ўйиндаги илк хатоларимиздаёқ рақиблар гол яратишди ва кейин ўйин жуда ҳам оғир кечди.

Жисмонан улар бугунги учрашувда яхшироқ формада эди. Бундан ташқари, рақиб майдон марказдаги мобиллик ва ҳужумдаги тезлик эвазига ҳам натижа кўрсатди деб ҳисоблайман.

Энг қизиғи шундаки, биз бугун ҳам ўтган учрашувда йўл қўйган хатоларимизни такрорладик. Ваҳоланки, биринчи учрашувдан сўнг барчасини қайта кўриб чиққан эдик. Баъзан сен шунчаки бундан ортиғини амалга ошира олмаслигингни ҳис этасан. Мен ўз йигитларимдан ҳам бундан ортиғини талаб қила олмайман.

Баъзан шундай ходисалар рўй берадики, улар бизни келажакда янада кучлироқ бўлишга ундайди. Ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Айниқса, ҳар бир учрашувда камида бир ойга сафдан чиқиш билан якунланаётган жароҳатлар занжирига илакишиб қолган чоғимизда айбдор қидиришнинг ҳожати йўқ. Афсуски, бу мавсум шундай кўриниш олди. Ўзи шундоқ ҳам мавсум муаммолар билан бошланди ва у “даҳшатли” жароҳатларга уланиб кетди. Ҳаммаси Угонинг биринчи жароҳат олишидан бошланган эди аслида. Бугунги учрашувдан сўнг футболчиларимни айбламоқчи эмасман. Улар қўлларидан келган барча ишни қилишди.

Биз бу учрашувга ўз режаларимиз билан ташриф буюрган эдик. Ўйин бошланишига икки соат қолганида эса Санчеснинг жароҳати ҳақидаги хабарни эшитдик. Ўйлашимча, ҳеч ким бундай вазиятда “туриб бера олмас” эди", — деди Моуриньо.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:48, 11.03.2020.
Ўқилди: 7639 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.