Иличич қандайдир бошқа спорт турини ўйнади бугун:
32га кирган словениялик ҳужумчи яқингинада Чемпионлар Лигасига чиқишни орзу қилганди, шу йилнинг ўзида чорак финал!
Кейин интервьюсида ушбу турнирдаги биринчи голини уришни орзу қилаётганини айтди, икки ўйинда бешта гол!
“Аталанта”га қойил!
“Валенсия” эса, ҳаммасини биринчи ўйинда бой бериб бўлган экан. Ўша куни сал эҳтиёт бўлиши керак эди, ҳозирги баҳсга жуда таъсир қилди. Жамоа аслида ёмонмасди.
Германиядаги ўйинга мухлислар кирмасайди, “Лейпциг” “Тоттенҳэм”ни машғулотдагидек енгди, дердик. Кутилган ҳодиса, хуллас.
Маур келганидан буён Тоттенҳэм 37та гол ўтказиб юборибди. Почеттино учун йиғла, Лондон!
Эртанги даҳшатли ўйинлар олдидан яхшигина машғулот бўлди бугун. Париж ва Ливерпуль ҳарорати кутяпти бизни. Мухлислар билан бўладими, мухлисларсизми, фарқи йўқ, жамоалар борини бериб ўйнар экан. Кўрдик, кўряпмиз ва кўрамиз.
Хайрулла ҲАМИДОВ.