Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Қаҳрамон Асланов мақоласи: «Ливерпуль» нима учун ютқазди?

Баҳо:
+ | -

Баъзи жамоаларда доим кучли дарвозабонлар бўлади. Бу режанинг асосий қисми, масалан «Атлетико»да. Давид Де Хеа, Тибо Куртуа, Ян Облак...

«Ливерпуль» эса аксинча, айнан ҳимоядаги муаммолар доимо уларни одатдагидан кўпроқ гол уришга мажбур қиларди.

Алисон Бекернинг келиши «Ливерпуль»ни барча турнирларда ғалаба қозона оладиган жамоага айлантирганди. Ўтган йили ЕЧЛ, бу йил АПЛ...

Аммо тақдирни ҳазилини қарангки, бугун, аслида Клоппга голлар кўпроқ зарур бўлган паллада яна дарвозабон панд берди. Алисон жароҳатда, Адриан эса...

«Ливерпуль» «Атлетико» дарвозасига 35та зарба берди, шундан 12 таси аниқ, 7 таси эса ўта хавфли. 16 бурчак тўпи.

«Атлетико»да 9 зарба, 6 таси аниқ. Биринчи голда дарвозабон тўпни рақибга бериб қўйди. Жарима майдони ташқарисидан берилган икки зарба голга айланди — 2:3.

Бундан ташқари, Алисон оёқда ҳам яхши ўйнарди, яхши биринчи пасга эгалиги учун, жамоа тўпга эгалик қилганда, юқорироқда ўйнаш қулайлигини тақдим этарди.

Яхши дарвозабонинг бўлмаса, дунёнинг энг яхши ҳужум учлиги бекор, Облак билан эса, Льоренте ҳам ўйин қаҳрамони бўла олади. Албатта, Льорентени кўпроқ Адриан қаҳрамон айлантирган бўлса-да, Облаксиз бу имкониятлар ҳам бўлмасди.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 04:01, 12.03.2020.
Ўқилди: 6091 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9007]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3790]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3620]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2337]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2040]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1611]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1598]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1534]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1517]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1418]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик