Англия ҳукумати футбол ўйинларини тўхтатмасликка, уларни томошабинларсиз ўтказишга қарор қилди. "The Times" тарқатган хабарга кўра, бу ҳақдаги расмий маълумот бугун тарқатилади.
Мавсум охирига қадар Премьер-лига, Чемпионшип ва қолган қуйи дивизион учрашувларига мухлислар киритилмайди. Бундай чекловга сабаб — коронавирус эпидемиясининг кенг тарқалиб бораётгани.
Маълумотларга қараганда, мавсумий абонемент ва чипта эгалари жамоанинг уй учрашувларини интернет орқали бепул томоша қилиш имкониятига эга бўлади.