Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Ўхшамаган режа: Неймар "Барселона"га қайтадими?

Баҳо:
+ | -

Ёзда катта трансфер амалга ошиши мумкин. Гап ўша эски мавзу — Неймар ва "Барселона" ҳақида бормоқда.

Хабарларга кўра, "Барселона"нинг ёзги трансфердаги асосий мақсади — Неймар. 28 ёшли футболчининг Каталония клубига кўчиб ўтиши 180 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда "ПСЖ" Неймарни "Барселона"дан товон пули — 222 млн еврони тўлаб сотиб олганди. Бу ҳозирча рекорд. Аммо "Барселона" Неймарни бундан камроқ сумма эвазига қайтариш мумкинлигига ишоняпти. Қолаверса, Неймар ва Париж клуби раҳбарияти ўртасидаги муносабат ҳали илиқлашгани йўқ. Неймар "ПСЖ" спорт директори Леонардони кўрганида ҳали ҳам қовоғини солади.

Шу билан бирга, "ПСЖ" раҳбарияти Неймарни сотиб олиш катта фойда келтирмади деб ҳисобламоқда. Чунки режага кўра, ўтган уч йил ичида "ПСЖ" нафақат ЕЧЛ финалига чиқиши, балки, ушбу турнирни ҳеч бўлмаганда бир марта ютиши керак эди. Аммо режа ўхшамади. Бугун француз клуби хўжайинлари "ПСЖ" бразилиялик футболчи билан юқори чўққиларга чиқишига ишонишмаяпти. Шу сабабли клуб Неймар билан янги шартнома борасида музокара бошламади. Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилда тугайди.

Бундан ташқари, экспертларнинг фикрича, парижликлар Неймарнинг журналистларга айтаётган баёнотларига нисбатан салбий муносабатдалар ва унга ишонишмайди. "ПСЖ"нинг бор эътибори ҳозир жамоанинг ёш юлдузи — Килиан Мбаппега қаратилган.

Бу галги ЕЧЛ — Неймар ва "ПСЖ" мавзусига ечим топиб берадиган омил. Парижликлар Неймар чиндан ҳам жамоанинг ижобий натижаларига катта ҳисса қўша олишига ишонч ҳосил қилишмоқчи. Агар Неймар "ПСЖ" сафида фаол ўйнамаса ва жамоасининг ютуққа эришишига ҳисса қўша олмаса ёки буни таъминлай олмаса, ёзда бошқа жамоага сотиб юборилади. 

Хорижий манбаларнинг ёзишича, "Барселона" ёзда Неймарни сотиб олиш учун яхшигина имкониятга эга. Аммо Каталония клуби бунинг учун бир нечта футболчисидан воз кечишига тўғри келади.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 17:46, 12.03.2020.
Ўқилди: 8336 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.