22 март куни бўлиб ўтадиган "Брюгге" ва "Антверпен" ўртасидаги Бельгия Кубоги финали коронавирус туфайли қолдирилди, деб хабар беради турнирнинг расмий веб-сайти.
Турнир финали қачон бўлиб ўтиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Шунингдек, "Брюгге" Бельгия чемпионатининг навбатдаги ўйинини "Эйпен" жамоасига қарши томошабинларсиз ўтказади.