Кириш Регистрация
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин 0-3 Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА 0-7 Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА 0-1 Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм 3-1 Жайхун
22/04 22:00 Валенсия 1-1 Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе - Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес - Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона

Бугун футболимизда 3 асосий масала мавжуд

Баҳо:
+ | -

Бугун "Ҳилтон" меҳмонхонасида шу кунларда юртимизда бўлиб турган, УEФА делегацияси иштирокида ЎФА раҳбар ҳамда ходимлари билан, ЎзПФЛ ва Суперлига клублари вакиллари билан учрашувлар якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда УФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, УEФА Assist ташкилотининг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паске, ЎФА матбуот ва медиа департаменти раҳабари Даврон Файзиев ҳамда қатор ОАВ вакиллари иштирок этишди. Анжуманда мавжуд камчиликлар ва уларнинг халқаро тажриба асосидаги ечиш борасида фикрлар алмашилди.

"Бугун футболимизда 3 асосий масала мавжуд, яъни ҳар томонлама сифатли футбол майдонлари, халқаро талабларга тўлиқ жавоб бера оладиган спорт инверторлари ва салоҳиятли мураббийлар. Мана шуларга тўғри ечим топа олсак, шунда ривожланиш тез суръатларда ўсиши мумкин", — деди Равшан Эрматов.

Ева Паске ҳам Ўзбекистонда ўтган 5 кунлик сафарнинг 3 кунида бошқарув соҳасини ўрганиб, таҳлил қилишга ажратганлиги, икки кунида эса ижрои қўмита вакиллари билан учрашувлар ташкил этилганлигини ва уларга ўзига хос ҳаракатлар йўлини белгилаб берилгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, "Ўзбек миллати ҳақиқатдан ҳам футболни севадиган миллат эканлигини яна бир бор англадим", - деди УEФА вакиласи. Тадбир якунида бу ташриф келажакдаги кўп йиллик ҳамкорликнинг дебочаси бўлганлиги таъкидланди. Шунингдек, журналистлар ушбу ҳамкорлик борасидаги ўзларини қизиқтирган саволларга, мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:22, 13.03.2020.
Ўқилди: 2474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz