Италиянинг «Интер» клуби президенти Стивен Чжан 300 минг дона ниқоб сотиб олди ва Италия Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига топширди.
Айни пайтда Италияда 15 минг нафардан зиёдроқ инсон коронавирусдан жабр чекмоқда. 1016 нафар инсон эса ҳаётдан кўз юмди. "Интер" президенти вазиятни қийин эканлигини кўриб турибди ва шунинг учун 300 дона ниқоб ҳадя қилишни мақул деб топди.
«Ҳозир Италияда вазият жиддий, шу сабабли, клубимиз президенти ёрдам беришни афзал деб билди. Барча ҳимоя воситалари тегишли органларга етказилди. Бундан ташқари, Suning компанияси яна керакли нарсаларни етказиб беради.
Умид қиламизки, Хитой тажрибаси Италиянинг коронавирус билан курашишига ёрдам беради ва Италия бу вазиятдан тезроқ чиқиб кетади», — дейилади клуб баёнотида.