Андижонлик мухлислар орзиқиб кутган дамлар яқинлашмоқда.
Эртага Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» ўйингоҳида катта футбол!
Ўзбекистон Суперлигасининг Андижондаги очилиш ўйини.
Ишқибозлар азалий рақибларнинг навбатдаги тўқнашувига гувоҳ бўлади.
Аввал хабар берганимиздек, «Андижон» - «Навбаҳор» учрашувида омадли мухлислар ўз уйига бир нечта қимматбаҳо совғалар билан қайтиб кетиши мумкин.
Омадли чипта соҳиблари «Андижон» - «Навбаҳор» учрашувининг танаффус пайтида рандом махсус дастури орқали аниқланади.
Шунинг учун ишқибозлардан танаффус пайтида эътиборини электрон таблога қаратишларини сўраймиз!