Ла лиги президенти Хавьер Тебас коронавирус пандемияси Испания чемпионатига қай тарзда таъсир кўрсатаётгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Ҳозир биз тузилган шартномалардаги мажбуриятимизни қандай қилиб бажариш ҳақида ўйлаяпмиз. Бутун жаҳон бўйлаб трансляция борасида 100га яқин шартнома имзолаганмиз. Агар трансляция бўлмаса, пул ҳам бўлмайди.
Иқтисодий зарбани юмшатиш учун тақвим устида ишлаяпмиз. Бу муаммо нафақат кичик клублар учун, балки Европанинг катта клублари учун ҳам жиддий муаммо. Мусобақаларнинг кўчирилиши даромаднинг камайиб кетишига олиб келади.
Агар мавсум охирига етказилмаса, бу барча клубларнинг бюджетига таъсир кўрсатади. Аммо ишончим комил, мавсумни охирига етказамиз. Агар Евро-2020 ўтказилмаса, мавсум қай тариқа якунлаш ҳақида ўйлаяпмиз. Акс ҳолда, биз жиддий муаммоларга дуч келамиз.
Албатта, соғлиқ биринчи даражали масала, лекин иқтисодий структурани ушлаб қолиш ҳам жуда муҳим.
Ҳозирги пайтда мен Италия ва Германия чемпионати билан ҳам алоқада бўлиб турибман. Режамиз шундай: аввал сешанба куни Евро-2020 борасида қандай қарор қабул қилинади. Шундан сўнг ўз чемпионатимизни ҳал қиламиз», – деди Тебас.